Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанднинг 2021 йил бюджети тасдиқланди: 418,6 миллиард сўм соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтирилади
17:30 / 2020-12-29

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг бугун ўтказилган йигирманчи сессиясида вилоят молия бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаев вилоят маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2021 йил бюджети ҳақида маълумот берди.

Таъкидланишича, 2021 йилда маҳаллий бюджет даромадлари (йирик солиқ тўловчилар билан биргаликда) 2656,9 миллиард сўм миқдорида ёки 2020 йилга нисбатан 111,9 фоиз (2020 йилда кутилаётган тушум 2374,0 миллиард сўм) бўлиши режалаштирилмоқда.

2021 йил учун бюджетни тузишда базавий солиқ ставкалари қуйидаги миқдорда сақлаб қолинди:

- қўшилган қиймат солиғи – 15 фоиз;

- фойда солиғи -15 фоиз;

- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 12 фоиз;

- ижтимоий солиқ бюджет ташкилотлари учун – 25 фоиз ва қолган барча субъектларга – 12 фоиз);

- микрофирмалар ва кичик корхоналар учун айланмадан олинадиган солиқ – 4 фоиз.

Бюджет-солиқ сиёсати бўйича таклиф этилаётган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда 2021 йил учун вилоятнинг бюджети даромадлари 1 триллион 297,8 миллиард сўмга, харажатлари эса 1 триллион 284,5 миллиард сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.

Бюджет харажатларининг 42,4 фоизи (544.3 миллиард сўми)ни иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ташкил этади. 615,7 миллиард сўми ижтимоий соҳага йўналтирилади. Бунда энг катта харажат (418,6 миллиард сўм) соғлиқни сақлаш соҳасига тўғри келмоқда.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА