Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандликлар “Инсон қадри” онлайн платформаси билан таништирилди
19:55 / 2022-07-01

Самарқанд шаҳрида “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан ишланган “Инсон қадри” онлайн платформаси ҳамда “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўплами тақдимоти ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, депутатлар, маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этган тадбирда “Инсон қадри” онлайн платформасининг фаолияти, ундан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

- Мазкур тизим Davlatdasturi.uz онлайн платформаси орқали Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурининг ижроси тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчилик томонидан кузатиб бориш имкони яратилганлиги билан аҳамиятли, - дейди "Тараққиёт стратегияси" маркази ижрочи директори Элдор Туляков. Бунда аҳоли Давлат дастури ижроси юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдиришлари мумкин.

Ўз навбатида, Давлат дастурининг ҳар бир бандининг ижро ҳолатини кўрсатиб бориш имконияти яратилган. Бу эса тегишли давлат органларининг Дастур ижроси бўйича масъулияти ва ҳисобдорлигини оширади.

Порталга Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастури ижроси натижалари юзасидан инфографик маълумотлар, видеоролик ва таҳлилий шарҳларга оид маълумотларнинг киритиб борилиши, кенг жамоатчиликнинг Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан тўла хабардор бўлишини таъминлайди.

Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА