Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик ёшлар солиқ қонунчилигидан хабардорми?
15:08 / 2026-02-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Самарқанд шаҳрида “Солиқ билимлари – ёш авлодга” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилди.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ташаббуси билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Лойиҳа ёшлар ўртасида солиқ маданиятини юксалтириш, уларнинг иқтисодий билимларини мустаҳкамлаш, солиқларнинг давлат бюджетидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида кенг тушунча беришга қаратилган.

Вилоят босқичида шаҳар ва туман босқичларида 1-ўринни қўлга киритган 54 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди. Танлов иштирокчиларнинг ёш тоифасидан келиб чиқиб, турли ижодий йўналишларда ташкил этилди.

[gallery-27878]

5–7-синф ўқувчилари солиқ мавзусини тасвирий санъат орқали ифодалаб, ўз билимларини ижодий ишларида намойиш этди. Уларнинг ишларида солиқларнинг жамият ҳаётидаги ўрни, бунёдкорлик жараёнлари ва фаровонлик манбаи экани болалар нигоҳи билан ёрқин тасвирланди.

8–9-синф ўқувчилари мавзу юзасидан иншо ёзиб, солиқларнинг аҳамияти, фуқаролик масъулияти ва солиқ маданияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Уларнинг ишлари мустақил фикрлаш ва мантиқий ёндашув билан ажралиб турди.

10–11-синф ўқувчилари эса замонавий ёндашув асосида видеоролик ва рилслар тайёрлаб, солиқларнинг давлат тараққиётидаги ўрни, бюджет маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши жараёнларини креатив тарзда ёритдилар.

Якунда энг юқори балл тўплаган иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ғолиблар республика босқичида Самарқанд вилояти шарафини ҳимоя қилади.

Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА