Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик устоз-мураббийлар тақдирланди
10:28 / 2022-09-29

Самарқанд вилояти ҳокимлигида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов таълим-тарбия соҳасида меҳнат қилаётган самарқандлик устоз ва мураббийларни касб байрами билан табриклади. Заҳматли ва шарафли касбда фидойилик билан меҳнат қилиб, юртимиз келажаги бўлган ёш авлодни маънан ва жисмонан баркамол этиб вояга етказиш йўлида куч-ғайратини аямай, касбга садоқатини намоён қилиб келаётган педагоглар хизматлари эътироф этилди. 

Президентимизнинг куни кеча қабул қилинган фармонига кўра, беш нафар самарқандлик устоз ва мураббийлар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлангани қайд этилди. Тадбирда таълим тизимида самарали фаолияти билан ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ фаол устоз-мураббийлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

[gallery-8960]

– Эътироф, эътибор касбга бўлган масъулиятни янада оширади, – дейди Самарқанд шаҳридаги 64-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси Наргиза Холматова. – Касб байрамимиз арафасида вилоятимиз ҳокимлиги томонидан кўрсатилган эътибордан куч-ғайрат олиб, ёшлар таълим-тарбиясига янада масъулият билан ёндашиб, уларнинг юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган баркамол авлод қилиб тарбиялаймиз. Таълим соҳасидаги ўттиз йиллик тажрибам, соҳада эришган ютуқларим туфайли вилоят миқёсида миллий таълим дастури бўйича тренер ўқитувчи ҳисобланаман. Бу йўналишда ҳам ёш ўқитувчиларга “устоз-шогирд” анъанаси бўйича касб сирларини ўргатиб, соҳа ривожига ўз ҳиссамни қўшаман.

Бугун Самарқанд шаҳрида янгидан бунёд этилган туристик марказдаги муҳташам Конгресс марказида мамлакатимиз ўқитувчи ва мураббийларининг тантанали байрам маросими ўтказилиши режалаштирилган.
 

Ғ.Ҳасанов,
А.Исроилов (сурат), ЎзА