Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик уруш фахрийларига Президент совғалари топширилди
14:01 / 2023-05-08

Самарқанд вилоятида бугунги кунда 10 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси давлатимиз ғамхўрлигидан баҳраманд бўлиб ҳаёт кечирмоқда. Президентимизнинг 2 май куни қабул қилинган фармонига кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари 18 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди.

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Фаррух Зиябаев бугун уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиб, уларга ушбу пул мукофоти ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам совғаларини тантанали равишда топширди.

Жумладан, Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Фазлиддин Аслиддинов, Михаил Колмогоров, София Погребова ҳамда Самарқанд туманида истиқомат қилувчи Аҳад Очилов хонадонига борган раҳбарлар уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттириб, совғаларни тақдим этди.  

[gallery-11767]

Юксак эътибор ва ҳурматдан кўнгли тоғдек кўтарилган фахрийлар тинч ва осуда ҳаётимизга кўз тегмаслигини тилаб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Фахрийлар хонадонида вилоят маданият бўлими, ҳарбий оркестр жамоаси ва ҳаваскор ёшлардан иборат бадиий жамоаларнинг концерт дастурлари намойиш этилди.

Ғ. Ҳасанов,

А. Исроилов (сурат), ЎзА