Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик ўқитувчилар байрамни театрда нишонлади
18:00 / 2023-10-01

Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.

Унда ёш авлод таълим-тарбияси йўлида жонбозлик кўрсатаётган фаол устоз ва мураббийлар, меҳнат фахрийлари иштирок этди.  

Тантанали маросим қатнашчиларини вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов табриклади.  

– Ҳар бир инсон камолотида устозларнинг ўрни беқиёс, биз сизларга таъзим қиламиз,  – деди вилоят ҳокими.–- Сиз нафақат таълим-тарбиянгиз, балки шахсий ибратингиз билан ёшларни тўғри йўлга бошлайсиз. Юриш-туришингиз, ҳаётингиз ҳам ёшлар учун мактаб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам устозлар ота-онадек ҳурмат-эҳтиромга лойиқ кўрилади.  

Байрам арафасида Президент фармонига кўра, давлат мукофотлари билан тақдирланган фидойи ўқитувчи ва мураббийларга орден ва медаллар топширилди. Шунингдек, бир гуруҳ фаол устозлар кўкрак нишонлари, вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

– Илгари 1 октябрь куни касб байрамимизда пахта далаларида бўлардик,–- дейди Ургут туманидаги 87-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Замира Кенжаева. – Бугун ўқитувчиларга берилаётган имкониятлар бизни янада фидойиликка ундамоқда. Меҳнатимиз қадр топаяпти. 32 йиллик иш фаолиятим самараси бўлса керак, Президентимиз томонидан II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирландим.  

Тадбир иштирокчилари учун вилоят мусиқали драма театри жамоаси томонидан “Ялангтўш Баҳодир” спектакли намойиш этилди.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари.