French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандлик 101 минг нафар фуқаронинг пенсия ва нафақаси ошди
09:27 / 2023-08-01

Президентимизнинг жорий йил 28 июлдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармонига мувофиқ, 2023 йил 1 августдан бошлаб зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача ногирон болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига (қаровчиларга), иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда ойига 568 минг сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун ҳам нафақа миқдори ойига 568 минг сўм этиб белгиланиб ва кейинги ҳар бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 198 минг сўмдан қўшиладиган бўлди.

– Самарқанд вилояти пенсия жамғармаси ҳисобида бугунги кунда зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқаролар 6669 нафар, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсия олувчилар 56615 нафар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача ногирон болаларнинг парвариши билан банд бўлганлар (қаровчилар) 7312 нафарни ташкил этади, – дейди бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси шўъбаси раҳбари Абдурашид Раҳимов. – Бундан ташқари, боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчилар 5833 нафар, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчилар 24741 нафар. Умуман, мазкур тоифадаги нафақа ва пенсия миқдори оширилган фуқаролар вилоят бўйича 101200 нафардир. Жорий йилнинг август ойидан юқорида келтирилган тоифадаги барча фуқароларга оширилган миқдордаги пенсия ва нафақа пулларини олишлари кафолатланади.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА