Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Самарқандим” – тарих ва замонавий руҳни бирлаштирган журнал
15:14 / 2025-10-30

Интернет замонида, ахборот оқими шиддат билан кечаётган даврда одамлар қисқа ва шов-шувли хабарларни танлаб ўқишга ўрганди. Инсонни ўйлантирадиган, қалбга озуқа бўладиган газета ёки журнал чиқариш муҳим жараёнга айланиб қолди.

Ана шуларни теран англаган “Самарқандим” журнали ижодкорлари ҳам масъулият билан ижод қилмоқда. Бу иккинчи нашр бўлишига қарамай, журнал саҳифаларида жамоанинг катта меҳнати ва меҳри яққол кўриниб турибди.

Мазкур журнал юртимиз тарихи, маънавияти ва бугунги тараққиётини халқ тилида, оддий ва таъсирли услубда ёритиб бораётгани билан ҳам ўқувчиларни ўзига жалб қилади. Унда чоп этилган ҳар бир мақолада Самарқандга бўлган муҳаббат, миллий ғурур ва эзгулик руҳи сезилади.

Журналнинг янги сонидаги “Мирзо Улуғбек расадхонасининг биринчи раҳбари ким бўлган?”, “Самарқандга мурид, Бухорога пир бўлган Яманнинг “нақшу нигора” ҳақида”, “Қўшработ қалби, қадри қисмати” каби мақолалар орқали ўқувчилар кўплаб янгиликлардан хабардор бўлишлари мумкин.

“Самарқандим” – бу фақат журнал эмас, балки бир авлоднинг хотираси, бир шаҳарнинг ифтихори. У орқали биз Самарқанднинг кеча, бугуни ва эртасини  кўрамиз. Шу боис бу нашр ҳар сафар ўқувчига янги илҳом, янги фахр туйғусини беради.

Нигора Раҳмонова, ЎзА