Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандга қўшимча "Афросиёб" поезди қатнови йўлга қўйилади
14:54 / 2025-09-09

Бу ҳақда "Темирйўлэкспресс" матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, сайёҳларга қулайлик яратиш, уларнинг ҳаракатланиш шароитларини яхшилаш ва мавжуд темир йўл йўналишларида юкламани камайтириш мақсадида Тошкент ва Самарқанд ўртасида қўшимча "Афросиёб" қатновлари йўлга қўйилмоқда.

"Афросиёб" тезюрар электропоезди шаҳарлараро қўшимча қатновларни жорий йилнинг 11-28 сентябрь кунлари амалга оширади. Қўшимча поезд 11, 12, 14, 18, 19, 20, 21, 25, 27 ва 28 сентябрь кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: 

775-сон Самарқанд - Тошкент:

Самарқанд 10:55 - Тошкент 13:10; 

776-сон Тошкент - Самарқанд:

Тошкент 13:56 - Самарқанд 16:09.

Ш.Маматуропова, ЎзА