Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанддан Тошкентга қўшимча “Афросиёб” поезди йўлга қўйилди
12:38 / 2024-08-19

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизматига кўра, жорий йилнинг 26-30 август кунлари Самарқандда "Шарқ тароналари" XIII халқаро мусиқа фестивали ўтказилиши ва Мустақиллик байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 25 август кунидан 3 сентябрь кунигача 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.

Қайд этилишича, поезд белгиланган жадвал асосида ҳаракатланади:  

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26 

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА