Самарқанддан Москвага учган самолёт ортга қайтди
«РИА Новости» хабар беришича, "Россия" авиакомпаниясининг «Sukhoi Superjet 100» самолёти бугун эрталаб Самарқанд халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилиб, Москвага йўл олган. Афсуски, рейс аниқланмаган техник сабаб билан бошланғич манзилга қайтган.
""Россия" авиакомпаниясининг «FV-6552» рейси Самарқанд халқаро аэропортидан бугун маҳаллий вақт билан 07:17 да Москвага қараб учди. Техник сабабга кўра экипаж йўналишни орқага буришга қарор қилди ва белгиланган тартибда соат 9:00 да дастлабки нуқтага қўнди", - деган аэропорт ходими.
Аниқлик киритилишича, ҳозир «Sukhoi Superjet 100» лайнери аэропортнинг захира йўлагида турибди, йўловчилардан ҳеч ким жарблангани йўқ.