Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанддаги ёзги оромгоҳларда 21 минг нафардан ортиқ бола соғломлаштирилади
10:47 / 2021-05-18

Жорий йил ёз мавсумида Самарқанд вилоятида 21 минг 130 нафар болани соғломлаштирилиши режалаштирилган. Оромгоҳларни мавсумга тайёрлаш, болаларнинг мароқли дам олишини ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан зарур чора-тадбирлар белгиланган.

 Унга кўра, 9630 нафар ўқувчи шаҳардан ташқарида жойлашган 20 та оромгоҳга юборилади. 11500 нафари таълим муассасаларида ва бошқа масканларда ташкил этиладиган кундузги оромгоҳларга қабул қилинади. Шунингдек, санитария қоидалари ва талаблари асосида барча шароит ва қулайликка эга бўлган таълим муассасаларда ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари хоҳиш-истаклари инобатга олинган ҳолда «соғломлаштириш майдончалари» ташкил этилади.

Касаба уюшмалари вилоят бирлашмаси кенгаши маълумотига кўра, оромгоҳларда болажонлар учун кўнгилочар маданий ва спорт тадбирлари ўтказиш мақсадида мураббийлар ва кўнгилли ёшлар сараланмоқда. Кўчма кутубхона фаолият йўлга қўйилади.

Бу йил оромгоҳларга инглиз тили мутахассислиги бўйича ўқиётган иқтидорли талабалар имтиёзли шартларда қабул қилинса, «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилалар фарзандлари бепул йўлланмалар билан таъминланади.

Оромгоҳларга жалб этилмаган болажонларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун маҳаллий ҳокимликлар кўмагида мактабдан ташқари таълим муассасалари, спорт мактаблари, ахборот-ресурс марказлари маданий-маърифий, спорт тадбирлари ўтказиш кўзда тутилган.

Дам олиш мавсумининг бошланиши ва оромгоҳларга қабул коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ҳамда бу борада республика, вилоят комиссияларининг хулосалари асосида амалга оширилади.

 

 Ғ.ҲАСАНОВ,  ЎзА