Самарқанддаги сайёр қабулда мурожаатчилар 800 нафардан ошди
Бугун Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов сектор раҳбарлари ва вилоят Халқ қабулхонаси мудири билан биргаликда Самарқанд шаҳрида вилоят аҳолиси учун сайёр қабул ўтказмоқда.
Соат 8.00 да бошланган қабулда вилоят раҳбарларига мурожаат қилиш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар 800 нафардан ошди.
Энг кўп мурожаатчилар Самарқанд шаҳри ва Пастдарғом туманидан келган.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА