Бу ҳақда Самарқанд вилоятида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериш мақсадида ўтказилган матбуот анжуманида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Жуманиёзов маълум қилди.
– Бугунги кунда вилоятимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш учун 440 ўринли иккита даволаш-профилактика муассасасидан фойдаланилмоқда – деди Д.Жуманиёзов. – Ушбу шифохоналарда ҳозирда 121 нафар бемор даволанмоқда. Кейинги кунларда касаллик бироз камайди.
Инфекция аниқланган беморларнинг асосий қисми, касаллик енгил формада ўтаётгани сабабли, уй шароитида дори-дармон қабул қилиб, соғлиғини тикламоқда. Ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, ковид юқтирган хомиладор ва ёш болали аёлларни Самарқанд шаҳридаги 3-туғруқ мажмуасида даволаш йўлга қўйилди.
Шу кеча-кундузда бу ерда ҳам касаллар камайди. Шу сабабли 5 февралдан эътиборан, туғруқ мажмуасида ташкил этилган махсус шифохона фаолияти тўхтатилади. Коронавирусга чалинган беморлар Самарқанд шаҳар Ватанпарвар маҳалласидаги махсус шифохонада даволанади.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА