Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанддаги институт ўқитувчиси абитуриентни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг доллар сўради
14:50 / 2021-08-06

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида ўқитувчи бўлиб ишловчи шахс пастдарғомлик 33 ёшли аёлга 4000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1800 АҚШ доллари беришини сўраган.

Абитуриент аёл бу ҳақда Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур аризага асосан, Самарқанд шаҳрининг Навоий шоҳ кўчасида тезкор тадбир ўтказилди ва унда олийгоҳ ўқитувчиси аризачидан 1800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтда, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жинояти иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА