Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанддаги барча мактабларларда 18 январдан ўқиш бошланади (+видео)
21:54 / 2023-01-17

Аномал совуқ туфайли юртимиздаги таълим муассасаларида қишки таътил узайтирилган эди. Аммо кейинчалик 11 январдан кўпгина вилоятларда маҳаллий ҳокимликлар қарори билан ўқиш бошланди, айримларда яна узайтирилди.

Самарқанд вилоятдаги 950 та умумтаълим мактабида 11 январдан ўқиш жараёнлари бошланган бўлса-да транспортда бориш қийинлиги, масофа узоқлиги ва зарур иссиқлик билан таъминлаш имконияти чекланганлиги сабабли 97 та умумтаълим мактабида дарслар 13 январдан, 208 та мактабда эса 18 январдан бошланиши белгиланганди.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/LPszHGNOk90" title="Самарқанддаги барча мактабларларда 18 январдан ўқиш бошланади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шокир Султонов бугун ўтказилган брифингда 18 январдан вилоятдаги барча мактабларда дарслар бошланишини маълум қилди. Бугунги кунда вилоятда эрталаб ҳаво ҳарорати -5 -7 даража совуқ атрофида. Куннинг биринчи ярмига бориб +2...+5 даража илиқни ташкил этди.  

Бошқарма бошлиғининг маълум қилишича барча таълим муассасаларини иситиш, электр энергияси, табиий газ билан таъминлаш чораси кўрилган. Табиий газ етиб бормаган ва газ босими паст бўладиган ҳудудлардаги таълим ва тиббиёт муассасаларига маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўмир харид қилиши учун пул ажратилди.  

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА