Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанддаги 7 та кўмир омбори мудири алмаштирилди (+видео)
13:45 / 2023-12-31

“Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти Самарқанд вилояти филиали томонидан 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсуми учун аҳолига 145 минг 900 тонна, ижтимоий соҳа объектларига 67 минг 827 тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб берилиши режалаштирилган.

– Шу пайтгача вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизимидаги муассасаларга 48 минг 598 тонна, соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги ташкилотларга 6048 тонна, маданият бошқармаси тизимидаги муассасаларга 1176 тонна, ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси тизимига 511 тонна, олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий  бошқармаси тизимидаги ўқув даргоҳларига 2381 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди, – дейди “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамияти Самарқанд вилояти филиали кўмир омборлари бошлиғи Бобошер Қаршиев. – Шунингдек, Иштихон, Нарпай ва Самарқанд туманларидаги давлат хусусий шериклик асосида иситиладиган ижтимоий соҳа объектлари учун 9081 тонна кўмир берилди.

Аҳоли учун эса 121 минг 104 тонна маҳаллий кўмир ёқилғиси келтирилиб, 115 минг 314 тоннаси тарқатилди. Бугунги кун ҳолатига аҳоли учун 4782 тонна кўмир ёқилғиси қолдиғи (захира) мавжуд.  

“Ўзбеккўмир” АЖ томонидан темирйўл орқали вагонларда вилоятнинг аҳоли истеъмолчиларига маҳаллий кўмир маҳсулотлари буюртманомалар асосида узлуксиз етказиб келинмоқда.

Бугунги кунда филиалга қарашли 8 та ҳудудий кўмир омбори, 4 та савдо шахобчаси ва мавжуд махсус техникалар мавсум учун шай ҳолатда.  

Жорий йилнинг декабрь ойида Бош прокуратура ҳамда “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти топшириқларига кўра, “Кўмир таъминот” республика бошқаруви томонидан филиалга қарашли 12 та кўмир омбори тўлиғича компьютер жамланмаси билан таъминланди, туну кун кузатиш имконини берувчи видеокузатув мосламалари ҳамда қўшимча тунги ёритиш чироқлари билан жиҳозланди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/eTVykkaN1Bg?si=a9WxfhjLCsFWN0td" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Шунингдек, филиалга қарашли Булунғур, Жомбой, Самарқанд, Мароқанд, Каттақўрғон, Зирабулоқ ва Зиёвуддин ҳудудий кўмир омборлари мудирлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сон қарори билан тасдиқланган “Республика аҳолисини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг тегишли бандларига зид равишда кўмир маҳсулотлари белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тарқатилганлиги учун меҳнат шартномалари бекор қилиниб, уларнинг ўрнига маҳаллий ҳокимиятлар тавсияномалари билан бошқа омбор мудирлари  тайинланди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (видео),

ЎзА мухбирлари