French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанддаги 48 та мактаб реконструкция қилинди
08:16 / 2022-09-05

Самарқанд вилоятидаги 1260 та умумий ўрта таълим мактабида янги ўқув йилига пухта ҳозирлик кўрилди.

– Бу йил тегишли дастурлар асосида 48 та мактаб реконструкция қилинди, – дейди Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ш.Султонов. – Таълим муассасаларида қўшимча 6490 ўқувчи ўрни яратилди. Умуман, кейинги беш йилда вилоятдаги 1082 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Хусусан, 10 та янги мактаб қурилди, 219 таси реконструкция қилинди, 146 муассасада мукаммал ва 747 тасида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Бунинг натижасида 89 мингдан ортиқ қўшимча  ўқувчи ўрни яратилди. 

Янги ўқув йилида вилоятда 86751 нафар бола 1-синфга қабул қилинмоқда. Уларга ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” берилди. Бу йил вилоятда мактаб ўқувчилари сони 773 минг 350 нафарни ташкил қилмоқда.

Йирик халқаро сиёсий тадбирлар ўтказилиши муносабати билан Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 19 сентябрдан, бошқа туман ва шаҳарларда 5 сентябрдан бошланади.
 

Ғ.Ҳасанов,
ЎзА