Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанддаги 170 га яқин маҳалланинг биноси янгиланди
16:11 / 2022-11-19

Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили муносабати билан жорий йилнинг тўққиз ойида Самарқанд вилоятидаги ўз хизмат биносига эга бўлмаган ва таъмирталаб бинода фаолият олиб бораётган 170 га яқин маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янги бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси А.Ахтамовнинг маълум қилишича, бу ишларни амалга оширишда маҳаллий ҳокимликлар билан бирга фонд томонидан ҳам салмоқли маблағ йўналтирилган. Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида йил бошидан буён турли байрам ва муҳим саналарда 1000 дан ортиқ оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилган. 150 оиланинг яшаш шароитини яхшилаш, уй жойини таъмирлаш ва беморларнинг соғлиғини тиклаш мақсадида 250 миллион сўмга яқин бир марталик моддий ёрдам берилган.  

Ёнғиндан жабр кўрган оилаларга эса фонд томонидан қурилиш моллари ва 57,5 миллион сўм миқдорида ёрдам пули ажратилди. Вилоятдаги “Темир дафтар” рўйхатида турган 20900 нафарга яқин фуқаронинг муаммолари фонд қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижобий ҳал этилди.

Самарқандда ўтказилган нуфузли халқаро тадбирлар олдидан шаҳарнинг Маърифат ва Азизон маҳаллаларидаги, Самарқанд туманининг Ўзеккенти, Қўштамғали, Жўйисой, Қозиариқ маҳаллаларидаги хонадонларни таъмирлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 16 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА