Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанддаги 166 масжидда хатми Қуръон қилинади
21:31 / 2023-03-22

Эртадан юртимизда муборак Рамазон ойи бошланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2023 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келиши ҳақидаги ахбороти асосида куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан ушбу қутлуғ ойни муносиб ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.  

Қарорда ҳокимликлар ва мутасадди идорларга Рамазон ойини миллий анъана ҳамда қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказиш чораларини кўриш, ҳудудларда бу муборак ойнинг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган одамийлик, инсон шаънини улуғлаш, яхшилик ва меҳр-саховат каби фазилатларни намоён этадиган, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизни қадрлаш қаратилган тадбирларни ташкил этиш белгиланди.  

 Ушбу талаблардан келиб чиқиб, Самарқанд вилоятида ҳам муборак Рамазон ойини муносиб ўтказишга катта тайёргарлик кўрилди.

– Бугун – 22 мартдан вилоятдаги барча жоме масжидларда таровиҳ намозини адо этишга киришилди, – дейди Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин Эшонқулов. – Бунинг учун масжидларда ибодат қилувчиларга барча шарт-шароит яратилди. Шунингдек, Рамазон ойида вилоятимиз бўйича 166 та масжидда Қуръон ўқилади. Хатмоналар Ўзбекистон мусулмонлари идораси белгилаган тартибда, яъни масжидларда бир вақтда бошланиб ва бир хил тартибда ўқилиб, муборак ойнинг Қадр кечасида якунланади.

Ой давомида меҳр-мурувват тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА.