English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанддаги 11 туман ва шаҳарда маҳалла раислари сайлови якунланди
12:27 / 2022-05-22

Юртимизда айни пайтда давом этаётган маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жараёнида Самарқанд вилоятида 1126 маҳаллада раис сайланмоқда.

Сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси маълумотларига кўра, шу пайтгача 924 маҳаллада сайловлар ўтказилиб, маҳалла раислари сайланди. Уларнинг 590 нафарини биринчи маротаба ушбу вазифага сайланганлар, 334 нафарини амалдаги раислар ташкил этмоқда. 877 нафари олий маълумотли, 47 нафари эса ўрта-махсус маълумотга эга. 

Раисларнинг 77 нафари хотин-қизлар, 15 нафари эса маҳаллий кенгашлар депутатларидир. Мутахассислиги бўйича 285 нафари ўқитувчи, 138 нафари иқтисодчи, 111 нафари муҳандис, 63 нафари ҳуқуқшунос,11 нафари шифокор.

21 май ҳолатида вилоятнинг Каттақўрғон шаҳар, Пахтачи, Қўшработ, Тойлоқ, Оқдарё, Нарпай, Жомбой, Каттақўрғон, Нуробод, Иштихон ва Самарқанд туманларида маҳалла раислигига ўтказилаётган сайлов якунига етказилди. Самарқанд шаҳар, Ургут, Булунғур, Пастдарғом ва Пайариқ туманларида сайлов жараёнлари давом этмоқда. Бугун мазкур беш ҳудуддаги 74 маҳаллада фуқаролар йиғини раиси сайлови ўтказилиши белгиланган.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА