Бу ҳақда бугун мактабларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, ўқувчилар ўртасида шахматни кенг тарғиб қилиш ва ўргатишга бағишланган давра суҳбатида айтилди.
Вилоятдаги шахмат, жисмоний тарбия ва спорт уюшмалари раҳбар-ходимлари иштирок этган мулоқот жараёнида “Мактабда шахмат” лойиҳаси ва мазкур лойиҳани тизимли равишда йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

– “Мактабда шахмат” лойиҳаси доирасида умумтаълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчиларини шахматга ўқитиш, қамровни йилдан-йилга ошириш кўзда тутилган, – деди Самарқанд вилояти шахмат федерацияси раиси Зебинисо Шодиева.
– Шу мақсадда вилоятдаги 105 та мактабни шахматга ихтисослаштириш, мактаблар ўртасида турнирлар ўтказиб, энг сара шахматчиларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Давра суҳбатида салоҳиятли ёш шахматчиларни тайёрловчи тренерларни мактабларга жалб қилиш, олиб борилаётган ишлар ва натижаларни ҳар чоракда мониторинг қилиб бориш масалалари келишиб олинди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА