Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда йилнинг биринчи ярмида 123 та матбуот анжумани, 76 та брифинг ўтказилди
17:57 / 2021-07-08

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Мирзаев маълум қилди.

 Қайд этилишича, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан тузилган медиа-режага кўра, йилнинг биринчи ярмида 96 та пресс-тур ва 97 та мулоқотлар ҳам ўтказилган. Бундан ташқари маҳаллий телевидениеда “Кун мавзуси” рукни остида 49 та брифинг ва 21 та онлайн кўрсатув намойиш этилган.

 Ҳокимлик ахборот хизмати ва вилоят телевидениеси ҳамкорлигида “Санитар соат” кўрсатуви ташкил этилиб, хизмат кўрсатиш соҳалари, корхона ва ташкилотларда санитария-тозалик ҳолатлари намойиш этилмоқда.

 Дарвоқе, ҳисобот даврида 3 та матбуот анжумани, 4 та пресс-тур ва 2 та очиқ мулоқот йилнинг учинчи чорагига қолдирилган.

 Йилнинг иккинчи ярмида вилоятдаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти бўйича матбуот анжуманлари, брифинг ва пресс-турларнинг 30 фоизга кўпайтириш режалаштирилгани таъкидланди.

 

 Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА