French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда янги спорт иншоотлари очилди
11:48 / 2025-12-31

Янги йил байрами арафасида вилоятнинг Булунғур тумани спорт мактабида янги кураш зали фойдаланишга топширилди.

– Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори асосида Булунғур туманини 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастури бўйича барпо этилган енгил конструкцияли мазкур спорт иншооти спорт мактаби тарбияланувчиларига чинакам совға бўлди, – деди тадбирда қатнашган Самарқанд вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Жасур Нурмонов. – Лекин спорт мактабида шуғулланувчиларга ҳар томонлама қулай шароит яратиш ишлари бу билан тўхтаб қолмайди. Янги йилда ҳам мактаб моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар давом этади. Янги спорт жиҳозлари олиб келиш ва қўшимча спорт тўгаракалари очиш режалаштирилган.

Нарпай тумани спорт мактабининг ТИП-1 ўйингоҳи ҳам Янги йил олдидан янгича кўринишга келди.  

3 миллиард сўм маблағ эвазига реконструкция қилинган ўйингоҳда спорт мактаби тарбияланувчиларининг нафақат футбол, балки енгил атлетиканинг бир неча спорт турлари билан шуғулланишлари учун имконият яратилди.  

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари