Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда яна бир халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди
10:55 / 2022-05-27

Самарқанд давлат университетида Москва давлат университетининг Осиё ва Африка мамлакатлари институти ҳамда IICAS халқаро тадқиқот институти билан ҳамкорликда “Марказий Осиёнинг тарихий аҳамияти ҳамда катта ва кичик карвон йўлларининг мероси” номли хақларо илмий-амалий конференция ўтказилди.

Анжуманни очиб берган Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Зокир Зоитов мазкур тадбир икки давлат ўртасидаги дипломатик ҳамда илмий алоқаларни янада кучайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Конференцияда Буюк Ипак йўлининг Марказий Осиё мамлакатлари ривожланишида тутган ўрни, тарихий ривожланиш эволюцияси, минтақа халқлари тарихида ўзаро ҳамкорлик, маданий ва этник алоқа шаклланиши босқичлари каби масалаларга бағишланган маърузалар тақдим этилди.

– Бугунги симпозиумнинг мамлакат тарихий ҳаётида тутган ўрни ниҳоятда беқиёс, - деди Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров. – Бу йил Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасида дипломатик алоқа ўрнатилганига 30 йил тўлади. Марказий Осиё жаҳон тарихи ва маданиятида алоҳида аҳамиятга эга. Самарқанд эса айни нуқати назардан мамлакатларни боғловчи карвон йўллари туташган марказий нуқта ҳисобланади. Симпозиумнинг ушбу кўҳна кентда ўтказилишига ҳам сабаб шу. Анжуман Марказий Осиё давлатлари тарихидаги муштарак жиҳатлар, Буюк Ипак йўли халқлари ўртасидаги дипломатик муносабатнинг илдизини ўрганишда муҳим ўрин тутади.

– Шарқ халқларининг тарихи, ривожланиш эволюциясига назар ташлар эканмиз, цивилизация негизида Марказий Осиё давлатлари турганига гувоҳ бўламиз, - дейди Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор Александр Кадирбаев - Бу ҳудуд азалдан маданият, илм-фан, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тараққиёти ватани ҳисобланади. Самарқанд ҳам минтақа юраги сифатида мазкур тарихий жараёнда алоҳида ўринга эга. Бугунги кунда Москва давлат университети Марказий Осиёнинг кўплаб олий таълим муассасалари, жумладан, СамДУ билан изчил алоқани йўлга қўйган. Ҳамкорлик доирасида бизнинг университетда очилган махсус Шарқ халқлари тарихини ўрганишга ихтисослаштирилган гуруҳларда бошқа шарқ тиллари қатори ўзбек тили ҳам ўқитилади. Ушбу гуруҳ талабалари Ўрта Осиё ҳудуди, хусусан, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларида амалиёт ўташи ҳам белгиланган.

 

Конференция доирасидаги шўъба йиғилишларида Россия - Ўзбекистон гуманитар алоқалари, Марказий Осиёнинг қадимги, ўрта ва янги даврлари тарихи, минатақанинг марказийлик хусусияти, ривожланиш жараёнининг замонавий тенденциялари каби қизиқарли мавзулар муҳокама қилинди.

Ирода БЕКМУРОДОВА,
СамДУ ахборот хизмати ходими,
Шавкат Акрамов (сурат).