Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда халқаро анжуман бўлиб ўтди
18:35 / 2021-01-22

Самарқандда ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияда Шаржа, Исроил, Россия, Украина, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг барча олий тиббиёт ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Анжуманда буюк шифокор, педагог олим,  академик И.Зокировнинг ҳаёт йўли, илмий мероси, акушерлик-гинекология бўйича яратган илмий мактаби, аёллар ва болалар соғлиғини асраш бўйича эришилган ютуқлар, замонавий акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари муҳокама этилди.

Конференцияда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова, Ўзбекистон ва Россия фанлар академиясининг академиги Шавкат Каримов, Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети, Приволжск тадқиқот тиббиёт университети, Украинанинг Тернопол миллий тиббиёт университети, Қозоқ миллий тиббиёт университети, Тожикистон давлат тиббиёт университети ва СамДТИ ректорлари, бир қатор жаҳон илмий муассасалари ва хусусий клиникалар раҳбарлари сўзга чиқдилар.

Ялпи мажлисда академик И.Зокировнинг шарафли ҳаёт йўли, серқирра фаолияти, республикамизда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширган ишлари, илмий мактаби (80 дан ортиқ фан номзодлари ва докторларига раҳбарлик қилган), замонавий акушерлик ва гинекологиянинг бир қатор долзарб масалалари ҳақида маърузалар эшитилди.  

Конференция «Оналар ва болалар соғлиғини сақлаш – замонавий тиббиётнинг устувор йўналиши», «Гинекологик амалиётнинг долзарб масалалари», «Перинатал тиббиётнинг долзарб масалалари», «Акушерлик ва гинекологияда шошилинч ҳолатлар» каби шуъбаларда давом эттирилиб, уларда 80 дан ортиқ долзарб маърузалар қилинди.

Халқаро конференцияда анжуман илмий ишларини ўзида мужассам этган СамДТИда нашр қилинадиган «Биология ва тиббиёт муаммолари» халқаро журналининг навбатдаги сони ва академик И.З.Зокировнинг «Танланган илмий асарлари» китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

ЎзА