Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда “Womenʼs Chess Championship” халқаро мусобақаси ўтказилади
17:28 / 2025-02-18

Самарқанд шаҳрида умумий соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат “Womenʼs Chess Championship” халқаро турнири ўтказилади. Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон шахмат федерацияси мусобақада иштирок этиш талабномалари жорий йилнинг 25 февралига қадар қабул қилинишини билдирди.

Шу йилнинг 8-19 март кунлари Самарқанд шаҳрида жаҳон шахматининг энг кучли хотин-қизлари беллашадиган турнир нафақат шахмат ихлосмандлари, балки глобал спорт, билим ва тенгликни тарғиб қилувчи мусобақа сифатида ёдда қолиши шубҳасиз.

Айни кунларда мазкур турнирни ташкил этиш, унинг ҳар бир куни бетакрор кечиши борасида бир қатор ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА