Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та округ тузилди
12:00 / 2024-08-08

Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

– Сайлов кодексида маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш учун сайлов округлари Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашларидаги депутатлик ўринларига тенг миқдорда тузилиши белгиланган, – деди вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Х.Муҳаммадиев. – Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг яқинда ўтказилган сессиясида аҳоли сонидан келиб чиқиб, вилоят Кенгашида депутатлик ўринлари сони 60 этиб белгиланган. Бизга ҳам ана шу 60 та депутатлик ўрни бўйича сайлов округларини тузиш бўйича тақдимнома келган ва шу асосида округлар тузишимиз лозим.

Мажлисда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 60 та сайлов округи тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Сайлов округларининг рўйхатлари уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва сайлов комиссиялари жойлашадиган бинолар кўрсатилган ҳолда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши белгиланди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири