Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда товламачилик йўли билан пул ундирмоқчи бўлган “блогер” ушланди
19:28 / 2022-04-06

Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган ва ўзини блогер деб билувчи Н.Х. туман ҳокимлиги мансабдорларидан моддий маблағ ундиришни ниятида уларнинг фаолияти хусусида асоссиз ва нохолис материалларни доимий равишда ижтимоий тармоқларда тарқатиш йўли билан таҳдид қилиб келган.

 Ушбу материалларни тарқатмаслик эвазига 15 миллион сўм миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан талаб қилган.


 Жорий йилнинг 6 апрель куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Н.Х. мансабдор шахсдан товламачилик йўли билан 15 миллион сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
 Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


 ЎзА