Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда тиббиёт бўйича биринчи халқаро форум
16:06 / 2025-11-19

Самарқандда “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси учун раҳбарлар тайёрлаш ва узлуксиз тиббий таълимтизимини такомиллаштириш” мавзусида биринчи халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд давлат тиббиёт университети, Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш маркази, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти – GIZ ҳамда Тошкентдаги халқаро Вестминстер университети (ТХВУ) ҳамкорлигида ташкил этилган анжуман иштирокчилри клиник-академик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидладилар.

Лондондаги Вестминстер университети ҳузуридаги марказ директори доктор Гулрез М.Заривала нутритивларнинг саломатликни мустаҳкамлашдаги аҳамияти ҳамда қўшма тадқиқотнинг дастлабки натижалари юзасидан маъруза қилди. ТХВУ вакиллари доктор Суҳроб Солиев ва Дилдора Ғуломова юқори лавозимли соғлиқни сақлаш менежерлари тайёрлаш тажрибаси билан ўртоқлашди. Яна икки муҳим мавзу – Сунъий интеллект, жисмоний фаоллик ва саломатлик – AI технологияларининг жамоат саломатлигида қарор қабул қилиш ва хулқни ўзгартиришдаги янги имкониятлари, Тиббий туризмнинг соғлиқни сақлаш бошқарувидаги ўрни – Ўзбекистоннинг тиббий туризм бўйича минтақавий марказ сифатида шаклланиши ва сифатни бошқариш механизми масалалари таҳлили ҳам тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистон, Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Беларусь ва Россия экспертлари иштирок этган тадбир соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилишда рақамли инновация, узлуксиз касбий таълим ва етакчиликни ривожлантириш бўйича минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган чақириқ билан якунланди.

Мусулмон Зиё, ЎзА