Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда тест синовлари бошланди
09:55 / 2023-08-01

Самарқандда 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 7 бинода ўтказилмоқда. Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиши белгиланган бўлиб, 1-сменада соат 08:00 дан 11:00 га қадар, 2-сменада соат 15:00 дан 18:00 га қадар тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

Юқори ҳаво ҳарорати сабаб жорий йил тест синовлари ёпиқ биноларда ўтказилмоқда, – дейди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Самарқанд вилоятида тест синовларини ўтказиш бўйича масъул ходими Акмал Баратов. – Самарқандда еттита бинода тест синовлари ўтказилиши кўзда тутилган. Уларда бир сменада 122 группада 3660, бир кунда 7320 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этади. 

– Компьютер инжиниринг йўналишида ўқишга киришни мақсад қилганман, – дейди Яшнар Норжигитов. – Асосий йўналиш сифатида Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалини танладим. Тест синовлари ўқиган дарсликларимиз бўйича тушди. Албатта, бу йилги синовлардан муваффақиятли ўтиб, талаба бўлиш бахтига эришаман. 

[gallery-12972]

Ғ. Ҳасанов,
А. Исроилов (сурат), ЎзА