Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда терма жамоага номзодлар сараланади
10:43 / 2022-03-16

Бугун – 16 март куни Самарқанд шаҳрида самбо бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бошланди.

Кеча чемпионат олдидан ҳакамлар, жамоа вакиллари учун семинар ҳамда мандат комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

– Чемпионатда республикамизнинг турли ҳудудларидан 260 нафарга яқин ёш самбочилар совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. Баҳслар йигитлар ва қизлар ўртасида 14 та (йигитлар 7 та, қизлар 7 та) вазн тоифасида ташкил этилмоқда, – дейди Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов.

Жорий йилнинг 18 мартига қадар давом этадиган беллашувларда самбо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийлар кенгаши муносиб номзодларни аниқлаб олишади.

Т. Рўзиев, ЎзА