English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи тузилди
15:33 / 2022-02-28

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 январдаги Фармони билан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тасдиқланди.

Мазкур ҳужжатда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва “Ватандошлар” фондининг таклифлари асосида Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган мақсадларга эришилганлик даражасини баҳолаб бориш мақсадида ҳудудларда нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш ва тизимли равишда жамоатчилик эшитувларини ўтказиб бориш белгиланган эди. 

Самарқанд вилояти ҳокимлигида ўтказилган тадбирда вилоятда ташкил этилаётган жамоатчилик гуруҳи таркиби таништирилиб, тасдиқланди. 

Вилоят ҳокими Э.Турдимов ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Б.Бекмуродов жамоатчилик гуруҳини ташкил этишдан кўзланган мақсад, гуруҳнинг вазифалари ҳақида маълумот берди. 

31 кишидан иборат жамоатчилик гуруҳи таркибидан вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, депутатлар, нуронийлар ва ёшлар, маънавият тарғиботчилари ва фаоллар ўрин олган. 

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА