Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича янги тизим жорий қилинади
18:16 / 2025-11-25

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Вилоят қишлоқ хўжалигини асосий сув манбаи Зарафшон дарёси бўлиб, ундан келаётган сув ҳажми йил саин камайиб бормоқда. Дарёдаги сув ҳажми камайиб кетгани учун ер ости сувларидан фойдаланиш даражаси 2 баробар ошган.

Шу боис, кейинги йил камида 30 минг гектарда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш зарурлиги қайд этилди.

Энди вилоятдаги фермерлар учун томчилатиб ва ёмғирлатиб суғоришни жорий қилишга бериладиган кредит фоизи 14 дан 10 фоизга туширилади, пахта майдонларининг ҳар бир гектари учун 12 миллион сўмгача субсидия берилади.

Вилоятда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди.

Сув солиғи тушуми тўлиқ туман сув корхоналари ихтиёрига ўтказилиб, фақат ариқ ва каналларни бетонлашга сарфланади. Бунинг натижасида ҳар йили 1 минг километр тупроқ канал ва ариқлар бетон қопламага ўтказилади.

Йиғилиш якунида давлатимиз раҳбари масъулларнинг ҳисоботлари ва режаларини тинглади.

ЎзА