Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда қурилиш объектларида сифатли материаллар талаби таҳлил қилинмоқда
17:39 / 2024-08-08

Самарқанд шаҳридаги қурилиш объектларида инспекция ва тегишли ташкилотлар иштирокида сифатли ва талаб даражасидаги қурилиш материаллари ишлатилишини таҳлил қилиш мақсадида ўрганишлар олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, таҳлиллар натижасида бир қатор қурилиш учун ишлатилган материаллар мувофиқлик сертификатисиз, сифат гувоҳномаларини расмийлаштирмаган ҳолда ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилгани аниқланган.

Жумладан, “Соғда қурилиш” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган PB 42.5x12, 42.5x10 маркали, “SAM VP” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган PK 3.3x12 маркали ёпма плиталар мувофиқлик сертификатисиз реализация қилинган.

"Ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича тушунтириш олиб борилди ва корхоналарга огоҳлантириш хати юборилди," — дейилади хабарда.

ЎзА