Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда профилактика инспектори 15 килодан ортиқ гиёҳвандлик моддасини аниқлади
09:45 / 2021-07-07

Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ профилактика инспекторлари томонидан фуқароларнинг хонадонларида профилактик тадбирлар ўтказиш давомида туманнинг Почвон маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган С.А. ўзини шубҳали тутганлиги сабабли, унинг ёни текширилганида чўнтагида 4 дона гугурт қутида марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги маълум бўлди.

Суриштирув давомида у ушбу гиёҳванд моддаларни таниши Б.А.дан олганлигини айтган. Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, Б.А.нинг ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, томорқасида 76 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган. 

Шунингдек, ушбу шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, жавонида 15 кило марихуанна (соф оғирлиги 11 кг. дан ортиқ) гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА