Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда польшалик ишбилармонлар билан ҳамкорликда бизнес форум ўтказилади
12:01 / 2021-10-28

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Польша Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Радослав Грук ўртасида ўтказилган учрашувда ана шундай келишувга эришилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Польша ўртасида савдо-иқтисодий, маданий алоқалар кўп йиллик тарихга эга эканлиги қайд этилиб, давлат раҳбарлари ташаббуси билан кейинги йилларда бу ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди. Бу икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги фаол иқтисодий ҳамкорликда ҳам ўз аксини топмоқда. Хусусан, 2020 йилда Самарқанд вилояти билан Польша ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 19 миллион АҚШ долларни ташкил этган. Айни пайтда вилоятда Польша капитали иштирокида учта қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Лекин икки томонда мавжуд имконият ва салоҳият бу рақамларни янада ошириш имконини бериши қайд этилди.

– Яхши биламиз, Польша қишлоқ хўжалиги соҳасида улкан салоҳиятга эга – дейди Э.Турдимов. – Бу борада бизда ҳам имкониятлар катта. Ушбу йўналишда ўзаро ҳамкорликда ишлаш икки томон учун ҳам манфаатли бўлади. Шунингдек, фармацевтика саноати, таълим, маданият ва туризм соҳаларида алоқаларни йўлга қўйишга тайёрмиз.

Радослав Грук Самарқандга полшалик тадбиркор ва инвесторлар амалга ошириши мумкин бўлган лойиҳалар бўйича аниқ таклифлар билан келганини қайд этиб, минтақалар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишини маълум қилди.

Учрашувда муҳокама этилган масалалар, билдирилган таклифларни амалга ошириш учун 2022 йилда Самарқандда польшалик ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида бизнес форум ўтказишга к елишиб олинди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА