Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда пиллани қайта ишловчи иккита корхона иш бошлади
12:37 / 2022-12-25

Пайриқ тумани Маниобод маҳалласида ипакни қайта ишловчи “Пайариқ ипаги” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлади.

Умумий қиймати 1 миллион долларга тенг бўлган мазкур лойиҳа туманда пиллачиликни ривожлантириш ва хом ашёни қайта ишлаб, хорижга экспорт қилиш имкониятини оширишга қаратилган. Йилига 75 тонна пиллани қайта ишлаш қувватига эга корхонага Хитойдан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилди. Айни пайтда бу ерда 80 нафарга яқин аҳоли доимий иш билан таъминланди. Корхонада туманда етиштирилган пилла хомашёси қайта ишланиши билан бирга, ипакдан гилам, атлас, адрас ва бошқа маҳсулотлар тайёрланмоқда.  

Ушбу йил ҳосилидан 2 миллион АҚШ долларига яқин экспортни амалга оширган корхона келгуси йилда бу кўрсаткични 2,5 миллион долларни етказишни мақсад қилган. Корхонанинг очилиш маросимида иштирок этган Самарқанд вилояти ва Пайариқ тумани ҳокимликлари, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раҳбарлари вилоятда пиллачилик ва уни қайта ишлаш тармоғи кенгайиб бораётганини қайд этиб, бунинг натижасида минглаб юртдошларимиз даромад манбаига эга бўлаётганини таъкидлади.

Маълумотларга кўра, 2018 йилда вилоятда 6 та ипакчилик корхонаси фаолият кўрсатган бўлса, эндиликда уларнинг сони 11 тага етди. Иштихон Кўтарма маҳалласида ҳам “Иштихон силк” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлаб, туман пиллакорлари етиштирган ҳосилни шу ернинг ўзида қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА