Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки бошқарувчилари кенгашининг йиллик йиғилиши ўтказилмоқда
12:15 / 2024-09-25

Самарқанд шаҳри яна бир муҳим тадбирга мезбонлик қилмоқда. Бу ерда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) бошқарувчилари кенгашининг навбатдаги йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ҳамиша навқирон ва қадим кент ушбу тадбирни юқори даражада ўтказиш учун шай. 

Бугун Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида йиғилишнинг очилиш маросими ва тадбир доирасида бошқа семинарлар бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтиш жоиз, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки бундан ўн йил аввал ташкил этилган. Унинг бош қароргоҳи Хитой пойтахти Пекин шаҳрида жойлашган. Мазкур ташкилот фаолияти давомида минтақада ижтимоий-иқтисодий ривожланишни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратади. Яъни, кўп томонлама ривожланиш институти саналади. Бугунги кунда юздан ортиқ давлат Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг аъзоси. 

[gallery-19443]

Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси ва ушбу банк ҳамкорлиги бутунлай янги босқичга чиқди. Сув таъминоти, энергетика, тиббиёт, автомобиль ва темир йўлларни реконструкция қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича йирик лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда. 

Йиғилишнинг мамлакатимизда ўтказилиши, банк билан ҳамкорликнинг аҳамияти хусусида навбатдаги материалларимизда батафсил тўхталамиз. 

Икром АВВАЛБОЕВ, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА