Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда Осиё чемпионати бошланди
10:59 / 2022-09-22

Самарқанд шаҳридаги эшкак эшиш каналининг очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича катталар ўртасида Х Осиё чемпионатига старт берилди.

Чемпионатнинг очилиш маросимида Осиё ва мамлакатимиз сузиш федерациялари раҳбарлари, Самарқанд вилояти ҳокимлиги масъуллари иштирок этди. 

Осиё сузиш федерацияси (AASF) бош котиби Таха Ал-Кишри мазкур нуфузли мусобақанинг Ўзбекистонда, Самарқандда ўтказилиши бежиз эмаслигини таъкидлаб, мамлакатимиз спортчиларининг кейинги пайтда халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этаётганини қайд этди.

[gallery-8867]

Чемпионатга юксак савияда тайёргарлик кўрилгани учун ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди ва спортчиларга омад тилади. Шундан сўнг, 14 давлатдан келган 45 нафар иштирокчи баҳсга киришди. 

Икки кун давом этадиган қитъа чемпионатининг биринчи кунида спортчилар 5 километр, иккинчи кун 10 километр масофага сузишади.
 

Ғ.Ҳасанов, 
А.Исроилов (сурат), ЎзА