Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
15:37 / 2022-06-11

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, ИИБ ҳамда прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда Самарқанд шаҳрида фуқароларни Самарқанд давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ жиноятлар фош қилинди.

Жумладан, Самарқанд шаҳрида яшовчи, Самарқанд давлат университети ўқитувчиси, 1986 йилда туғилган Ш.Ж маҳаллий фуқарони Самарқанд давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ долларини талаб қилиб, олдиндан 2 минг 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Навбатдаги тадбирда мазкур университетнинг яна бир ўқитувчиси, 1983 йилда туғилган М.С. маҳаллий фуқарони университетга 4 минг АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, аввалдан 2 минг АҚШ долларини олади. Сўралган пулнинг қолган 2 минг АҚШ долларини олаётган вақтида эса ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА