Самарқандда “опий” гиёҳвандлик моддаси тарқалишининг олди олинди
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда бошқа хуқуқни химоя қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда 2 килограмга яқин гиёҳванд моддалар тарқалишининг олди олинди.
Хусусан, 10 март куни ўтказилган тадбир давомида Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро М.А. Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Сочак қишлоғи ҳудудида Самарқанд туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган Ж.Ф.Т.га 1,883 кило “опий” гиёҳвандлик моддасини бераётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Шунингдек, вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, Ургут туманида яшовчи фуқаролар – О.М., Ж.У. 78,1 грамм “опий” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келганликлари аниқланиб, ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА.