French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда ўн ойда ўлим билан боғлиқ 235 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди
01:47 / 2021-11-28

Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Раҳмонов маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йининг ўн ойида вилоятдаги 1114 та маҳалланинг 428 тасида жиноят содир этилишига йўл қўйилмади. 254 тасида жиноятлар сони барқарор сақланди ва камайди, 432 тасида эса жиноятлар ошган. 686 маҳаллада жиноят содир этилишига йўл қўйилган. Ҳисобот даврида вилоят ҳудудида 5317 та жиноят қайд этилди.

Йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ 825 та жиноят содир этилган. Бу ҳолатларнинг 336 таси транспорт воситаси тезлигини ошириш, 104 таси қувиб ўтиш қоидаларини бузиш, 54 таси транспорт воситасини бошқариш пайтида ухлаб қолиш оқибатида юзага келган.

Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ 543 та жиноий ҳолат аниқланиб, 173 килограмм 159 граммдан ортиқ гиёҳванд моддалари далилий ашё тариқасида олинди.

Жиноятга имкон берадиган омилларни бартараф этиш, жиноятга мойил шахсларни тарбиялашда жамоатчилик имкониятларидан фойдаланиш, жамоавий муҳокамаларни кенг татбиқ этиш мақсадида вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузурида “Жамоатчилик кенгаши” тажриба тариқасида ташкил этилганди. Бу тизим бугун ўз самарасини бермоқда. Ҳозирги кунга қадар вилоятнинг 381 маҳалласидаги “Жамоатчилик кенгаши” таклифлари тергов органига киритилган бўлиб, улар асосида жиноят содир этган 381 нафар шахслар жавобгарликдан озод этилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА