French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда оммавий қабул
10:30 / 2023-05-26

Халқ билан мулоқот қилиш ва "маҳаллабай" ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, жойларда учраётган муаммоларга тезкор ечим топиш мақсадида Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ўтказилмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурор, Ички ишлар вазири, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси, Президент Халқ қабулхоналари ва бошқа вазирлик, идоралар раҳбарлари иштирок этиб, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Навоий вилоятлари аҳолисининг мурожаатларини эшитмоқда.

Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, бошқарма ва идоралар масъуллари шу ерда мурожаатчиларни қабул қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини эшитмоқда. Ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, қонун доирасида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.  

 

Ғ. Ҳасанов,  

А. Исроилов (сурат), ЎзА