Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда оғуфурушлар фаолиятига чек қўйилди
18:50 / 2022-01-27

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси ва бошқа хуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар давомида 3,5 килограм наркотик моддалар, 1522 дона «Трамадол» ва бошқа психотроп дори воситалари савдосига чек қўйилди.

Хусусан, каттақўрғонлик Ф.Ш., Н.Н., М.Ф., иштихонлик Т.Э., ургутлик Қ.Ф.лардан 3,3 кг. марихуана гиёҳвандлик моддалари ашёвий далиллар билан олиб қўйилди.

Яна бир тадбирда 100 гр. опий гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида олиб кетаётган ургутлик М.А. қўлга олинган бўлса, шу туманда яшовчи Г.М. ва М.Р., жомбойлик М.Х. 5 гр. героин ва 3 гр. опий гиёҳвандлик моддалари билан ушланди.

Шунингдек, илгари гиёҳвандлик моддаларини сотаётган вақтда қўлга олинган фуқаролар Х.А., З.С.ларнинг Ургут туманидаги ҳовлиларида 92 гр. опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролар А.Т., Г.З., Р.Э., Х.А., Ургут туманида яшовчи У.Б. лар 402 дона “трамадол” наркотик моддаси ва 1120 дона регапен психотроп дори воситалари билан қўлга олинди.

Аниқланган барча ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА