French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда одам савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ аъзоси қўлга олинди
20:01 / 2022-03-16

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзоси ушланди.

Вилоятнинг Тойлоқ туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро Ф.Н. Самарқанд халқаро аэропорти орқали маҳаллий фуқарони Туркия давлатига ноқонуний меҳнат мигранти сифатида сотиб юбораётганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

Ҳозирда жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларини аниқлаш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.

Қўлга олинган фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.

ЎзА