Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда МИБдаги ижро ишларининг самарадорлиги юзасидан йиғилиш ўтказилди
20:37 / 2021-06-05

Самарқанд вилоят ҳокимлигида cуд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича ҳудудий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг ўтган беш ой давомида МИБ вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий тармоқлари томонидан жами 2,5 трлн. сўмлик 221.120 та ижро ҳужжатлари юзасидан ижро тадбирлари амалга оширилган. Ушбу ижро ишларининг асосий қисмини, яъни қарийб 1,5 трлн. сўмлик 116.272 тасини суд органларидан келиб тушган ижро ҳужжатлари, 1 трлн. сўмлик 104.603 та ижро ҳужжатларини Давлат солиқ органлари, ИИББ, ДСEОМ ва бошқа ваколатли органлардан келиб тушган ижро ҳужжатлари ташкил этган. Бу даврда бошқарма томонидан жами 1 трлн. 543 млрд. 181 млн. сўмлик 107.825 та ижро ҳужжатлари бўйича якуний қарорлар қабул қилиниб, шу жумладан 64.731 та ижро ишлари бўйича амалда салкам 650 млрд. сўм маблағлар ундирилди. "Мулкий ундирувларга оид ижро ишлари бўйича амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида давлат фойдасига 272,5 млрд. сўм, банклар фойдасига 69,2 млрд. сўм, юридик ва жисмоний шахслар фойдасига 308,2 млрд. сўм пул маблағлари амалда ундирилди",  дейди сўзга чиққан МИБ вилоят бошқармаси бошлиғи Алишер Закиров.

Давлатимиз раҳбари томонидан Бюро органлари олдига қўйган вазифалардан келиб чиққан ҳолда жами ундирувлар, шу жумладан давлат фойдасига ундирувларни амалга ошириш борасида ҳар ойлик режа-графиклар тасдиқланиб, уларнинг тўлиқ ижроси таъминлаб келинмоқда.

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон талабидан келиб чиқиб, янги тизим асосида 2020 йилнинг 1 декабридан бошлаб давлат фойдасига ундирувларнинг муайян қисмини «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» бўйича жамғармаларга йўналтириш амалиёти йўлга қўйилди.

- Бироқ шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, МИБ вилоят бошқармаси амалга оширган ишлар билан бир қаторда, мажбурий ундирув тадбирларини амалга оширишда мавжуд ресурс ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти, - деди ҳудудий кенгаш раиси, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов. - Бугунги кунда бошқарма иш юритувида мулкий ундирувлар билан боғлиқ 975,1 млрд. сўмлик 113.295 та ижро ишлари, шу жумладан давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 494,6 млрд. сўмлик 60.002 та ижро ишлари қолдиқда сақланиб келмоқда. Ўтган 5 ойда бюджетга амалда ундирилган маблағлар миқдори бошқарманинг иш юритувида бўлган давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ишлари сони ва миқдорига нисбатан атиги 19,6 фоизни ташкил қилмоқда.

Банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ишларнинг ундирув аҳволи яхши эмас. МИБ вилоят бошқармаси томонидан банк фойдасига ундирувлар билан боғлиқ жами 303,6 млрд. сўмлик 3867 та ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, шундан 148 млрд. сўмлик 1042 таси бўйича якуний қарорлар қабул қилинган, амалда 69 млрд. 57,8 млн. сўм ундирилган.

Шу билан бир қаторда, бугунги кунда МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси иш юритувида банк фойдасига кредит қарздорликларини ундириш билан боғлиқ 150 млрд. 225 млн. сўмлик 2854 та ижро иши ўз якунини топмаган.

Ушбу ижро ишларининг асосий қисми Самарқанд шаҳри (55,3 млрд. сўм) Пастдарғом (23,5 млрд. сўм), Жомбой (12,8 млрд. сўм), Ургут (11,2 млрд. сўм), Паяриқ (7,1 млрд. сўм) туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳар (5,9 млрд. сўм) бўлимлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ижро ишлари бўйича қарздор ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбилар маҳсулида 452 та ёш оилалар яраштирилиб, оилаларнинг тикланишига эришилди.  

Алимент ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича ишсиз, ёрдамга муҳтож, оғир аҳволга тушиб қолган алимент тўловчи қарздорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, ушбу тоифага кирувчи 425 нафаралимент тўловчи оталар ишга жойлаштирилиб, уларнинг доимий бандлиги таъминланди ва алимент ундирувлари уларнинг иш ҳақларини маълум миқдорига қаратилди.

Шу билан бирга, алимент тўловларини тўлашдан мунтазам бўйин товлаб келган жами 385 нафар қарздорлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддаси билан маъмурий жавобгарликка, 36 нафари эса Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилган.

Бугунги кунда вилоят бўйича жами 32.162 та алимент олувчилардан 23.224 тасининг номига шахсий банк пластик карталари очиш бўйича электрон сўровномалар юборилган, келгусида алимент ундиришдан тушган пуллар уларнинг пластик карталарига ўтказиб берилади.

Кўрилаётган чораларга қарамасдан вилоятда алимент тўловларидан катта миқдордаги (1,5 млн. сўмдан юқори) юзага келган ижро ҳужжатлари сони 22,5 мингтани ташкил қилган.

Уларнинг салмоқли қисми Самарқанд шаҳар (3.718 та), Каттақўрғон (2.098 та), Паяриқ (1.826та), Иштихон (1.779 та), Пастдарғом (1.718 та), Самарқанд (1.593 та), Ургут (1.457 та), Жомбой (1.276 та) ва Нарпай  (1.185 та) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, жорий йилнинг 5 ойи давомида ноқонуний эгаллаб олинган жами 890,9 гектар ер майдонларини қайтаришга доир 545 та ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро тадбирлари амалга оширилган бўлиб, кўрсатилган даврда 418 та ижро ҳужжатларининг амалда ижро қилиниши таъминланиб, 775,04 гектар ноқонуний эгаллаб олинган ер майдонларининг тегишли ҳокимият захирасига, фермер хўжаликларига ва кластерларга қайтарилиши таъминланди.

Шу билан бирга, ўтган 5 ой давомида Бюронинг вилоят бошқармаси ҳудудий бўлимлари иш юритувида 635,22 гектар ер майдонларида қурилган қурилмаларни буздириш билан боғлиқ жами 4590 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлган.

Шу даврда амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари давомида 676 та ноқонуний қурилмалар буздирилиб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 201,76 гектардаги ер участкалари ҳокимият захирасига қайтарилган.

Мажбурий буздириш тадбирлари амалга оширилган 107 та ноқонуний қурилмаларни аҳоли яшаб келган уй-жойлар, шундан 63 таси маҳаллалар ичкарисида (массивларда) жойлашган уй-жойлар, 44 таси маҳалла четида қурилган уй-жойлар ташкил қилган.

Шу билан бирга, кўрсатилган даврда аҳоли яшамаётган 569 та ноқонуний қурилмалар, шу жумладан 110 та қурилиши тўлиқ якунланган уй-жойлар, 259 та қурилиши якунланмаган қурилмаган ва 200 та фундамент қисми ёки бошланғич қурилиш қилинган қурилмалар мажбурий тартибда буздирилган.

Ҳаракатдаги ижро ҳужжатлари бўйича судлар томонидан ноқонуний қурилма деб топилган 4049 та уй-жойларда аҳоли мунтазам яшаб келаётган бўлиб, уларнинг аксарияти, яъни 3139 та уй-жойлар маҳаллалар таркибида массив шаклида оммавий қурилган уй-жойларни ташкил қилади.

Шунингдек, кенгайтирилган йиғилишда вилоят ҳокими томонидан тегишли мутасаддиларга ундирувларни таъминлаш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

ЎзА