Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда коронавирусга чалинганларни даволашга мўлжалланган иккита марказ ёпилди
14:09 / 2021-08-19

Вилоятда короновирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгани ҳамда касалликлар аниқланиши кескин камайганлиги боис бугун, 19 август кунидан бошлаб Самарқанд шаҳар Кимёгарлар қўрғони ва Каттақўрғон шаҳридаги «Марварид» сиҳатгоҳидаги даволаш марказлари ўз фаолиятини тўхтатди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур марказларда даволанётган беморлар соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу марказларда фидойилик кўрсатган барча тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирди.

ЎзА