Самарқандда Италия Президентига янги кўргазма намойиш этилди
Регистон мажмуасидаги Шердор мадрасасида Италия Республикаси Президенти Сержо Маттареллага Ўзбекистон-Италия археологик эскпедицияси томонидан Самарқанд туманидаги Кофирқалъа археологик объектидан топилган ноёб тарихий ашёлар намойиш этилди. Шунингдек, йигирма йилдан буён фаолият олиб бораётган мазкур қўшма экспедициянинг режалари ҳақида маълумот берилди.
Илк ўрта асрларга оид Кофирқалъа археологик ёдгорлиги Самарқанд ҳукмдорларининг шаҳар ташқарисидаги қароргоҳи бўлган.
Италия Президенти экспедиция ишига юқори баҳо бериб, уларнинг ишига муваффақият тилади.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари