Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда илк бор яна бир мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди
17:48 / 2024-01-26

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида гемофилия касаллигига чалинган беморда юқори технологияли операция, яъни чаноқ-сон бўғимини тотал эндопротезлаш (чаноқ-сон бўғимини суний бўғимга алмаштириш) жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.

Самарқанд давлат тиббиёт университети травматология ва ортопедия ҳамда гематология кафедралари ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган мазкур операция нафақат ушбу муассаса, балки мамлакатимизда ҳам илк бор бажарилди.

– Филиалда бир неча йилдан буён чаноқ-сон бўғимини сунъий бўғимга алмаштириш, эндопротезлаш операцияларини ўтказиб келамиз, – дейди Самарқанд давлат тиббиёт университети травматология ва ортопедия кафедраси ўқитувчиси, тиббиёт фанлари номзоди Илҳом Жўраев. – Лекин гемофилия касаллиги билан оғриган беморларда бу амалиёт бажарилмас эди. Чунки, бундай беморларда операция ўтказишда кўп қон кетиб қолиши хавфи мавжуд. Шунинг учун ушбу ташхис билан даволанадиган кишиларда жарроҳлик амалиёти хорижда бажарилган ёки уларни операция қилиш имкони бўлмагани учун айримлари бир умр ногирон бўлиб қолган. Биз операция қилган 37 ёшли беморда ҳам чаноқ-сон бўғими синиши кузатилган, аммо муолажаларга қарамай, жароҳат битмаган. Биз жамоамиз ва гематология кафедраси ходимлари билан бирга бирга беморда илк бор юқори технологиялари операцияни амалга оширдик ва амалиёт муваффақиятли бўлди.Ҳозир бемор юришни бошлади ва реабилитация жараёнлари давом этмоқда. 

Филиал мутахассисларининг қайд этишича, чаноқ-сон бўғимини тотал эндопротезлаш сон бошчасини асептик некрози, чаноқ-сон бўғимлари коксартроз касалликларида кенг йўлга қўйилган бўлиб, айнан гемофилия касаллигида илк бор бажарилди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири